Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Маълум бўлишича, қарорга кўра, шу йил 28 январдан мамлакатимизда санитария-эпидемиологик талабларига қатъий риоя этган ҳолда концерт тадбирларини ўтказишга рухсат этилмоқда. Бунда концерт саройларининг 50 фоиз ўриндиғи банд бўлиши керак бўлади. Шунингдек, оралиқ масофа ҳамда тиббий ниқоб тақиш мажбурий экани таъкидланди.
Қарор билан шунингдек, умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларига 23:00 дан кейин ҳам фаолият юритишга рухсат берилди.