Тошкент ҳокимининг 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган ерни олиб қўйиш ҳақидаги қарори бекор қилинди

Тошкент ҳокимининг 	65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган ерни олиб қўйиш ҳақидаги қарори бекор қилинди
Тошкент шаҳар ҳокимининг Юнусобод туманидаги «Универсам»да жойлашган 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган 6 гектар ерни олиб қўйиш ҳақидаги қарори бекор қилинди. Бу ҳақда Олий суд хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳокимнинг 2018 йил 27 ноябрдаги «Ер майдонларида ободонлаштириш ва бузиш ишларини олиб бориш ҳақида»ги 1667-сонли, 2019 йил 31 декабрдаги «Urban developers» МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасига ер майдонини ажратиб бериш ҳақидаги 1879-сонли ва Юнусобод туман ҳокимининг 2018 йил 18 декабрдаги «Тошкент шаҳар ҳокимининг 2018 йил 27 ноябрдаги қарори ижроси ҳақида»ги 2102-сонли қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган. Ушбу қарорга кўра Юнусобод тумани Аҳмад Дониш ва Амир Темур кўчалари кесишмасида 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган 6 гектар ер участкасини давлат ва жамият эҳтиёжи учун олиниши керак бўлган.

Жорий йил 27 январь куни ушбу иш бўйича Тошкент туманлараро маъмурий судида якуний қарор чиқарилган ва унинг натижасига кўра ҳоким қарорлари ҳақиқий эмас деб топилган.

Маълумот учун айтиш жоизки, «Уй рўзғор моллари» МЧЖ, «Нур цехри ошиёни» МЧЖ, «Зар-зийнат бизнес» МЧЖ, «Саида-барока» ХК, «Glorius justice» МЧЖ, С. Росошанская ва «Эмисун маркет» ХКлар ушбу иш юзасидан судга мурожаат қилган бўлган.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Тошкент ҳокимининг 65 та тадбиркорга тегишли бино ва иншоотлар жойлашган ерни олиб қўйиш ҳақидаги қарори бекор қилинди