Ўзбекистонда коронавирус бўйича республика махсус комиссия қарори қабул қилинди. Бу ҳақда қалампир.уз нашри хабар қилди.
Маълум бўлишича, қарор билан яна айрим фаолият турларига рухсат берилди. Унга кўра,
- Дамас’да йўловчи ташиш;
- караоке ва бильярд заллари;
- SPA салонлари фаолиятига рухсат берилди.
Ушбу фаолият турларини амалга оширишда санитария-эпидемиологик тартибларга қатъий риоя қилиш кераклиги белгилаб қўйилди.