Кеча, 29 январь куни тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими ишдан олиниб, ўрнига вазир ўринбосари тайинлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди.
Ушбу маълумотдан сўнг Дарё нашри вилоят ҳокимлиги билан боғланиб, вазиятга ойдинлик киритди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари ушбу хабарни рад этди ва ҳоким тез орада ишга чиқишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов шу йил 12 январь куни қон босими кўтарилгани ва соғлиғини тиклаш учун таътилга чиққани маълум қилинган эди.