Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.
Бугун, 30 январь Ислом Каримов таваллуд топган кун муносабати билан Бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ва жамоатчилик вакиллари иштирокида шаҳардаги Ислом Каримов мақбара-мажмуаси зиёрат қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ вилоят ҳокими ишдан олингани ва унинг ўрнига бош вазир ўринбосарларидан бири вилоятга раҳбар этиб тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шундан сўнг ҳокимлик матбуот хизмати раҳбари ушбу хабарни рад этиб, Турдимов яқин вақтларда ишга қайтишини маълум қилган эди.