Шу йил 25 январь куни Шавкат Мирзиёев саноат ва логистика соҳаларига оид инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди ва уларни маъқуллади. Бироқ давлат раҳбари лойиҳа тақдимоти жараёнида пойтахт ҳокимига алоҳида мурожаат қилиб, шаҳар ичидаги қурилиш ишларини танқид қилди.
“Мен Тошкентда 4-5 йил ишлаганман, оғайни. Биз у ерга 120 мм.лик кичик канализация қўйганмиз. Сен у ерда тўққиз қаватли уй қўйиб қўйибсан. Худо хайрингни берсин, чиқариш учун насос станцияни қуришимиз керакми ёки йўқми? Қувурларни мустаҳкамлаш керакми? Мактаб-чи? Боғча-чи?” – деди Президент.
Мазкур учрашув якунида президент лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш ва ушбу тизимни ҳудудлар ҳамда тармоқлар кесимида ҳам жорий қилиш бўйича топшириқлар берди.