Ўзбекистонда айрим сенаторларга «Адолатли сенатор», «Халқпарвар сенатор», «Меҳнаткаш сенатор» ва «Фахрий сенатор» мақоми ҳамда пул мукофоти берилди

Ўзбекистонда айрим сенаторларга «Адолатли сенатор», «Халқпарвар сенатор», «Меҳнаткаш сенатор» ва «Фахрий сенатор» мақоми ҳамда пул мукофоти берилди
Ўзбекистонда бир гуруҳ сенаторларга «Адолатли сенатор», «Халқпарвар сенатор», «Меҳнаткаш сенатор» ва «Фахрий сенатор» мақоми ҳамда пул мукофоти берилди, дея хабар қилди ЎзА.

Маълум бўлишича, шу йил 1 февралдаги қарор билан айрим сенаторларга мақомлар берилган. Қарор Сенат Кенгаши томонидан қабул қилинган. Рўйхат 26 январдаги тавсияга асосан тузиб чиқилган.

Унга кўра,

Орал Аминовна Атаниязовага — «Адолатли сенатор»;
Махмуджон Тоировга — «Халқпарвар сенатор»;
Фармон Исхакович Тошевга — «Меҳнаткаш сенатор»;
Сайёра Рахматовна Баратовага — «Фахрий сенатор»;
Бахром Мамажановга — «Фахрий сенатор»;
Шукуржон Маматкуловга — «Фахрий сенатор» мақомлари берилган.

Нашрнинг қўшимча қилишича, мақом олганларга сертификат ва белгиланган тартибда бир марталик пул мукофоти ҳам берилган.

Ўхшаш янгиликлар

  1. халк 5 феврал 2021 21:42
    Сенаторлар ерни халкка 20сотх камида булиб бериш к к булмаса халк умуман кашшок булади
  2. Mer 5 феврал 2021 18:39
    Реалист, рахмат энди тушинарли.
    Эсдан чикмаслиги учун (депутат) деб куя коламан. Алишер Кодировга ухшаган сал галатирок.
  3. Реалист 5 феврал 2021 09:57
    Mer 20:54 Сенаторлар бу хар бир вилоят депутатлари орасидан сайлаб олинган депутат сенаторлардир.
    Жами 100та,хар бир вилоятдан 6та,16 тасин президент тайинлайди,5 йил муддатга,президент агар пенсияга чиқса умрбод сенатор бўлиб қолади,лекин,бизда хали унақаси бўлган эмас.2002- йили ташкил қилинган.Сабаби,Каримовни ҳамма ваколатларни ўз қўлига олган,диктатор деб критикага олишганди,чет элдагилар.Шу критикадан қутулиш учун «мана,биздаям парламент бор,кўпчилик бўлиб бошқаряпмиз,мен диктатор эмасман» деб ташкил қилинган, кўзбўямачилик учун.Албатта,бизнинг сенаторларни чет элдаги сенаторлар билан солиштириб бўлмайди.Чет элда сенаторлар актив,улар хатто президентга импичмент (ишончсизлик) билдириб,уни туширишлари мумкин.Айни хозир Украинада президентга импичмент эълон қилишмоқчи.Бизнинг сенаторларда бундай активлик йўқ,уларни бориниям,йўғиниям сезмайсан.Мен халигача эшитмадим,сенаторлар бирор қонунни «йўқ,бу халқ учун зарарли»деб қаршилик қилганини.
    Амалда бутун хокимят президентда,яъни диктатура,яккахокимлик.Сенаторлар,партиялар ниқоб сифатида керак,диктатурани яшириш учун.
    Хурматли Mer
    ,
    агар сизга янаям тўлиқроқ маълумот керак бўлса, Google сизга ёрдамчи,қўлим чарчаб кетди ёзавериб.
  4. Абдухамид 4 феврал 2021 23:07
    Бу макомлар хаммаси узини узи макташ, чапакбозлик деганидур.
  5. Mer 4 феврал 2021 20:54
    Реалист,
    сураганни айби йук.
    Сенаторлар узи кимлар? Нима иш килишади улар?
  6. Реалист 4 феврал 2021 09:15
    Юқоридагилар устимиздан кулишяптими?Қандай қилиб қорани оқ,ёмонни яхши деб бўлади.
    Фармон Исхакович Тошев-
    (Мехнаткаш сенатор)
    Яқинда редакцияга тегишли 1млярдан ошиқ пулни танишига,процентга берворгани ёзилганди озодликда.
  7. Ойбек 4 феврал 2021 06:53
    Халккаям фойда килинг харомхорлар
  8. халк 4 феврал 2021 00:56
    Шукурулло дамлани марузасини эшитиш керак сенторлар кибр хакида узларига фойда
  9. Хасан 3 феврал 2021 21:45
    Шу мукофотга лойик сенаторни УЗИ йукку, номзодларни фолчи аникладими??? Марианетквку хаммаси
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университетида Наврўз сайллари

Самарқанд давлат университетида Наврўз тантаналари эрта тонгдан бошланиб, байрам сайлларига уланиб кетди. Миллий куй-қўшиқлар, бетакрор...
20-03-2024, 10:14

Самарқанд давлат университетида “ХХI аср психологияси: муаммолар, ютуқлар, инновациялар” мавзусида халқаро конференция ўтказилди…

Халқаро психология фанлари академияси билан ҳамкорликда ўтказилган анжуманда Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Озарбайжон давлатларидан 30 га...
16-03-2024, 08:15

Россиялик машҳур физик олим Самарқанд давлат университетида бўлди…

Самарқанд давлат университетига Россия Фанлар академиясининг академиги Владислав Хомич ташриф буюрди. Машҳур физик олим билан Самарқанд...
15-03-2024, 08:13

Самарқанд давлат университети Италиянинг Саленто университети билан ҳамкорлик қилади

Самарқанд давлат университетига Италиянинг Саленто университети ректори Фабио Поллисе бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
14-03-2024, 08:11

Ҳиндистонлик профессор Самарқанд давлат университетида фаолият кўрсатмоқда…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов ҳиндистонлик...
10-03-2024, 08:09
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистонда айрим сенаторларга «Адолатли сенатор», «Халқпарвар сенатор», «Меҳнаткаш сенатор» ва «Фахрий сенатор» мақоми ҳамда пул мукофоти берилди