Мирзо-Улуғбек Абдусаломов янги лавозимга сайланди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, бугун Сенатнинг ўн иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Марказий сайло комиссиясининг собиқ раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломовни янги лавзоимга сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Унга кўра, Абдусаломов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси этиб сайланди. Конституциявий суднинг судьяси Бахтиёр Деҳқонбоевич Миралимовнинг ваколати эса муддатидан илгари тугатилди. Маълуот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, Мирзо-Улуғбек Абдусаломов 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси бўлиб ишлаган.