Маълум бўлишича, йиғилишда давлат раҳбари Фарғонанинг собиқ ҳокими ва айни вақтда бош вазир ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Шуҳрат Ғаниев ҳақида гапирди.
Ғаниев кимгадир ёқади, кимгадир ёқмайди. У бош вазир бўлган пайтимдан бери ёнимда юрибди. Унинг энг катта буюк фазилати бор, у ҳалол, тоза ва ҳаловати йўқ одам. У ўзини юз фоиз ишга бағишлаган. Фарғона халқининг оғир, синовли кунларида жуда катта иш қилди, ўзини кўрсатди, – дейди Шавкат Мирзиёев.
Президент Ғаниевнинг қаттиққўллиги, билими билан вилоят ривожига катта ҳисса қўшганини таъкидлаб ўтди. Давлат раҳбари унинг тажрибаси, ҳалоллигини инобатга олиб, мамлакатдаги энг оғир соҳа – қишлоқ хўжалиги соҳасига масъуллардан бири қилиб тайинлаганини айтиб ўтди. Мирзиёев Ғаниевнинг талабчанлиги, қаттиққўллиги ва ҳаловати билан ушбу оғир соҳада ҳам ижобий ўзгаришлар қилишига ишонишини алоҳида таъкидлаб ўтди.