Хабар қилганимиздек, айни вақтда Президент Фарғона вилоятида йиғилиш ўтказмоқда.
Маълум бўлишича, йиғилишда секторлар фаолияти кескин танқид қилинган ва айрим раҳбарлар ишдан олинган.
Хусусан, ишдаги камчиликлар учун Қува тумани 4 та сектор раҳбари, Ўзбекистон тумани ҳокими ва прокурори ҳамда Ёзёвон тумани ҳокими ишдан олинган.