Президент раҳбарлар ҳозирда фақатгина Тошкентда ўтириши эмас, балки ҳудудларга бориб муаммоларни ҳал қилиши кераклигини айтди. “Ҳар бир вазир Қашқадарёга нима қилдим, Наманганда нима бўлди, деб жавоб берадиган вақт келди”, дейди Президент.
Давлат раҳбари шу ўринда Самарқанд вилоятига ҳоким бўлганида унинг олдига бирорта вазир бормаганини, фақатгина Абдулла Арипов бориб “янги ҳоким бўлибсиз, менга топшириқ борми” деб айтганини эслади.
“Тошкентда ишласангиз ҳам, инсофингиз бор экан-ку” деганман. Бошқа бирорта вазир бормаган. Ўшанда вазир лавозимида ишласа-да, вилоятдаги бир қанча муаммоларни ечишда ёрдам берган, уч кун ҳудудларда юрган. У пайтларда туманма-туман юриш мумкин эмас эди, – дея қўшима қилди Шавкат Мирзиёев.
Президент Ариповнинг ўзгармаслгигига ишонишини айтиб, касбига ҳалол эканини таъкидлади.
Унга нисбатан бир пайтлар адолатсизлик бўлган, туҳмат қилишган. Аммо шу пайтгача ёнимда олиб юрибман, ишончимни оқлаяпти, – дейди Президент.
Давлат раҳбари барча вазирларга шошилмасликни, баландпарвоз гаплар айтмасликни ва халқ ичида юриб, ҳудудларнинг ўсиш нуқталарини аниқлаб, ривожланишда кўмаклашиши кераклигини айтди.