Президент “Шодиёно” маҳалласига бориб, у ердаги йўлларнинг аҳволини кўриб Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисини танқид қилди.
Мана шу йўлларга ким жавоб бериши керак? Нимага сен ёнимда шунча юриб булар ҳақида айтмайсан? Бу шармандалик эмасми? Майли туманларда ҳеч бало қилмабсан, шаҳардачи? 4 йилдан бери ёнимда юрибсан. Мен айтмасам нега қилмайсан? Нега ўзингни қийнамайсан? Шунча пул беряпман сенга. Мен келмасам ҳам нимага шу вақтгача ўзинга олмайсан? Яна кетасизлар ва ўша эски тоз эски ҳаммом бўлади, – дейди давлат раҳбари.