Фарғона шаҳрида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди.
Йиғилишда ташкилий масала кўриб чиққилган ва унга кўра шаҳарнинг 4та секторига раҳбарлар тайинланган.
- Мирзоҳид Убайдуллаев шаҳар ҳокими лавозимига
- Дилмурод Қобулов шаҳарнинг прокурори лавозимига
- Асқаров Дилмурод шаҳар ички ишлар бўлимининг бошлиғи лавозимига
- Нуриддин Эркабоев шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Аввалроқ Президентнинг Фарғона шаҳридаги “Шодиёна” маҳалласига режалаштирилмаган ташрифидан сўнг шаҳарнинг 4та сектор раҳбари ишдан олингани хабар қилинган эди.