Маълум бўлишича, бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг қисқа муддатли таътили якунланган. У даволаниш таътилига чиққани маълум бўлди. Ҳоким таътил вақтида даволаниш билан бирга китоб ўқиш, оилавий спектакль томошаси ва кечки пайтда 3-5 км. масофада пиёда юриш ҳамда бошқа фойдали машғулотлар билан банд бўлганини айтди.
Шунингдек, у аудио китобларни тинглаганини ҳам маълум қилди.
Айниқса, Кайковуснинг «Қобуснома» асари катта таассурот қолдирди, – дейди ҳоким.
Мирзаев тезкорлик замонида янгиликлардан ортда қолмаслик учун эрта тонгдан телеграм каналлар ва туман/шаҳар ҳокимликлари расмий каналларини бирровга кузатиб борганини ҳам таъкидлаб ўтди.