Кеча, 10 февраль куни Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бўйича топшириқ берди. Давлат раҳбари ушбу ишга Соғлиқни сақлаш вазирлигини масъул этиб белгилади.
Мирзиёев биринчи навбатда кимларни вакцинация қилиш кераклигини белгилаб олиш зарурлигини айтди. Бунинг учун электрон база ва 3 мингдан ортиқ вакцинация пунктлари жорий қилинади. Улар оилавий ва қишлоқ поликлиникаларига жойлаштирилади.
Қишлоқ ҳудудига эса яна 800та мобил бригадалар жорий қилниши белгилаб қўйилди. Шавкат Мирзиёевнинг сўзларига кўра, давлат дастурининг асосий йўналиши бу амалий натижаларга эришиш ва Ўзбекистон аҳолисининг ҳаётини яхшилашдир. Президент бунинг учун ҳар бир раҳбар ўз ишида амалий натижаларни кўрсатиши шартлигини таъкидлади.