Ўзбекистонда лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтилади. Бу бўйича ҳукумат қарори билан йўл харитаси тасдиқланди.
Ушбу йўл харитасига кўра, лотин алифбосига босқичма-босқич тўлиқ ўтиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилади. Шунингдек, бу бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиши белгилаб қўйилади. Шундан сўнг мамлакатимиздаги барча расмий веб сайтлар лотин алифбосига ўтказилади. Шунингдек,
- шахсни тасдиқловчи гувоҳномалар, ID-карталар, фуқаролиги бўлмаган шахс ҳамда чет давлат фуқароларининг яшаш гувоҳномалари;
- иш қоғозлари, турли бланклар;
- мамлакатимиздаги жой, кўча, атамалар, ташкилотларнинг номлари, пешлавҳалар, оммавий тарғибот воситалари, реклама ва эълонлар;
- барча электрон ОАВлар, интернет сайтлари, нашриётлар, матбаа корхоналари фаолияти тўлиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига ўтказилади.