Махсус комиссия коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича навбатдаги қарорни қабул қилди

Махсус комиссия коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича навбатдаги қарорни қабул қилди
Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида махсус комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унинг натижасига кўра бир неча қарорлар қабул қилинди.

Хусусан, эндиликда мамлакатимизда Россиянинг “Спутник V” вакцинасини рўйхатдан ўтказиш жараёнини бошлаш мумкинлиги маълум қилинди. Бунга ушбу вакцинанинг учинчи босқич клиник синовлари якуни бўйича берилган таҳлил асос қилиниб олинган. Шунингдек, 2020 йил декабр ойидан буён Ўзбекистонда Хитойнинг “Zhifei Longcom Biopharmaceutical Co.,Ltd” компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши “ZN2001” вакцинаси 7 минг нафардан ортиқ кўнггиллида синаб кўрилгани, унинг натижасига кўра бирорта фуқарода вакцинанинг ножўя таъсир кузатилмагани маълум қилинди.

Шу билан бирга, махсус комиссия йиғилишида мамлакатимизда аҳолини коронавирусга қарши эмлашда алгоритми ва алоҳида тартибини ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилгани таъкидланди. Шунингдек, қуйидаги шахслар биринчи навбатда эмланадиган аҳоли тоифалари экани маълум қилинди.

65 ёшдан ошган қариялар ва кексалар;

сурункали касалликлари бор шахслар;

тиббиёт ходимлари;

мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда олий таълим муассасалари ходимлари;

аҳоли билан бевосита мулоқотга киришадиган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари.

Йиғилишда Ўзбекистонда концертларда томошабинлар жойлашувчи юзасидан ҳам янги тартиб қабул қилинди. Унга кўра, томошабинлар иккита ёнма-ён ўриндиқда жойлаштирилиб, ҳар учинчисини бўш қолдириш тартиби жорий қилинди. Шунингдек, Германия билан авиарейслар қайта тикланадиган бўлди. Маълумот ўрнида, 2020 йил 21 декабрда Германия билан авиарейслар тўхтатилган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Махсус комиссия коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича навбатдаги қарорни қабул қилди