“Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда” – Президент

“Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда” – Президент
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББга ташриф буюрди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, давлат раҳбари у ердаги ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишган. Ушбу марказ замонавий қилиб қурилган бўлиб, барча шароитлар яратилган. Президент шундай марказни барча бошқармаларда ташкил этиб, аҳолини тизимдаги янгиликлар билан таништириб бориш кераклигини таъкидлади.
Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда. Одамларни ички ишлар бўлимига чақирадиган ёки қоғоздаги мурожаатини кутиб ўтирадиган замон ўтиб бўлди. Энди туман ва шаҳар бошқармасини маҳалла билан боғлайдиган, одамлар билан онлайн мулоқот қиладиган дастурий маҳсулот яратиш керак. Бутун ички ишлар тизими ахборот технологиялари асосида ишлаши зарур, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шунингдек, Мирзиёевнинг бошқармага ташрифи давомида шон-шараф музейи очилди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Нодирбек 13 феврал 2021 18:22
    ТЕМУРБЕК АВЛОДЛАРИ МАЛАТЬЦ
  2. Темурбек Авлодлари 13 феврал 2021 14:03
    Олдинги ёзилган шархчилар фикрига юз фоиз қўшиламан,охирги 4 йилда хамма проблемалар ечилди,
    ишсизлик йўқотилди.
    Газ,свет,сув,йўл проблемалари ечилди.Халқнинг турмуш шароити яхшиланди,ойликлар,пенсия,
    стипендиялар ошиб кетди.Коррупция,
    монополия таг-томири билан йўқ қилинди,турмуш даражамиз юқорилиги бўйича аллақачон Россия,Қозоғистон,Америкадан ўзиб кетдик,яқинда Германия,
    Швейцариядан ўтиб кетамиз.
    Шунинг учун президентимизга рахмат айтиб,умрбод президент бўлиб қолишларини сўраймиз.
  3. САВОЛЛАР 13 феврал 2021 00:51
    Бирини куриб шукур кил бирини куриб фикр кил.
  4. Биров 12 феврал 2021 23:12
    Махалла нозирлари ойлигини ошириш яхши булди.факат президентимиз айтгандек уларни хужайинини камайтирса яхши буларди
  5. Нодирбек 12 феврал 2021 22:40
    Хамайнгизни гапизга кушиламан Баракала.кадрдонлар
  6. Мутал Шарипов 12 феврал 2021 20:24
    АКТ ҳаётимизми бир бўлагига айланиб улгургани хеч кимга сир эмас. Президент жуда тўғри айтди. Ички ишлар соҳасига энг илғор технологияларни жалб қилиш зарур

    Олиб борилаётган ишлар тақсинга сазовор, тез орада ўз натижасини беради деб умид қиламиз

    Боризга шукур, ислохотла хар сохада олиб бориляпти. Албатта мевасини беради
  7. Темурбек 12 феврал 2021 18:21
    Президентимиз томонидан хар бир жабхада амалга ошилаётган ислохотлари ўз натижасини бермоқда десам муболаға бўмиди. Президентимиз тўғри таъкидлаб ўтдила хар бир сохада янги ғоя ва ёндашув бўлиши кере бу ахир давр талаби. 21 аср боса янги технологияларни татбиқ этиш лозим ва кере
  8. Месси 12 феврал 2021 17:39
    Хозирги глобал шароитдан келиб чиқиб қаралса энг керакли сўзларни айтган президент. Хамма соҳада юқори технологияларни қўллаш керак
  9. Абу Бакр 12 феврал 2021 17:13
    Менимча ички ишлар тизимини тўлиқ ислох қилиш мақсадга мувофиқ, юртбошимиз томонидан шу ишлар амалга оширилса кўпгина ходимларнинг шарафига эришадилар!
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Ҳозир ҳамма телефонда, ижтимоий тармоқларда” – Президент