Мажмуа лойиҳасси сурати эълон қилингач аҳоли у ерда дарахтлар кесилиши мумкинлигидан ҳавотирга тушиб, қурилишга кескин норозилик билдирди. Шуларни ҳисобга олган ҳолда Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 13 февраль куни шаҳар аҳолиси билан айнан ўша боғда учрашди. Ҳоким учрашувда биронта дарахт кесилмаслигини айди.
Атроф янада ободонлаштирилиб, мавсумий гуллар экилади. Одамлар бемалол айланиб юради. Ҳеч қанақа ёмон жойи йўқ. Биронта дарахт кесилган кун мен ишдан аризамни ёзиб кетаман, – дейди ҳоким.