Олий таълим вазири Наманган муҳандислик-технология институтида бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди.
Ташриф 13 февраль куни амалга оширилди. Вазир ОТМ муаммоларини ўрганди ва талабалар билан суҳбатлашди.
Ташриф сўнггида Абдуқодир Тошқулов овқталар сифатини билиш учун талабалар ошхонасида тушлик қилди. эслатиб ўтамиз, аввалроқ вазир 3 ой ичида соҳада йиғилиб қолган муаммоларни ҳал қилишини маълум қилган эди. Таъкидлаш жоиз, янги вазир 14 январь куни тайинланган эди.