Фарғона шаҳрида “домлар” орасидаги барча қурилишлар тўхтатилади. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан манзарали дарахт экилади

Фарғона шаҳрида “домлар” орасидаги барча қурилишлар тўхтатилади. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан манзарали дарахт экилади
Фарғона шаҳрида кўп қаватли уйлар орасидаги барча қурилишлар тўхтатилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар қилди.

Маълум бўлишича, ҳоким шаҳардаги кўп қаватли уйларга бориб, у ердаги аҳоли билан учрашган. Учрашув давомида болалар учун ўйнайдийган, сайр қиладиган жойлар қолмагани маълум бўлди. Шундан келиб чиқиб, ҳоким Хайрулло Бозоров кўп қаватли уйлар орасидаги барча қурилишларни тўхтатиш бўйича топшириқ берган. Қурилиши якунланиб қолган бинолар эса қонунийлиги ўрганилади. Шунингдек, қурилиш бўйича чиқарилган барча қарорлар бекор қилинади. Тадбиркорларга бошқа жойлардан ер ажратилади.

Шунингдек, қурилиш эгалари кесган ҳар бир дарахти учун 100 тупдан манзарали дарахт экади ва “дом”лар орасидаги барча болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади. Ўрганишлар давомида Мотуридий кўчасидаги ариқ устига бинолар қурилгани ҳам маълум бўлган. Улар бузиб ташланади ва ариқ атрофида велосипед миниш ҳамда сайр қилиш учун экойўлак ташкил этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Фарғона шаҳрида “домлар” орасидаги барча қурилишлар тўхтатилади. Ҳар бир кесилган дарахт ўрнига 100 тупдан манзарали дарахт экилади