Бош прокуратура бошқарма прокурори Абдураҳим Муҳиддиновниг маълумотига кўра, Андижон вилоятида “снос”лар бўйича энг кўп ноқонуний қарорлар чиқарилган. Тошкент эса энг кўп компенсация тўланмаган ҳудуд экани маълум қилинди.
Муҳиддиновниг сўзларига кўра, Андижонда бу бўйича 48 та ноқонуний қарор қабул қилинган. Шунингдек, Тошкентда 11, Наманганда 7, Жиззахда 6, Қорақалпоғистонда 4, Бухорода 3 ва Қашқадарёда 1 та ана шундай қарорлар қабул қилинган.
Шу билан бирга, мамлакатимиз бўйлаб 1 338 та ҳолатда мулк эгаларидан 221,5 млрд. сўм қарздорлик ҳолати қайд этилган бўлиб, маҳаллий ҳокимликларнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар қолган бўлсада, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд. сўм қарздорик қопланмагани маълум қилинди. Шунингдек, Тошкент вилоятида 49 млрд. сўм, Сирдарёда 51 млрд. сўм, Қашқадарёда 17 млрд. сўм, Сурхондарёда 9,7 млрд. сўм, Жиззахда 7 млрд. сўм, Самарқандда 5 млрд. сўм, Фарғонада 2,4 млрд. сўм ва Андижонда 2 млрд. сўм қарздорлик қопланмаган.