Қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, шу вақтгача Тошкент давлат аграр университети, “Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селекцияси ва уруғчилиги” кафедраси профессори лавозимида ишлаб келаётган Алишер Мелсович Тўраев вазирнинг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланган.
Маълумот ўрнида, 60 ёшли Тўраев Ломоносов номидаги Москва давлат университетини тамомлаган. У аввалроқ Вена университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университетида, Россия Федерацияси Физика – техника институтида фаолият юритган.