Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, ташрифдан асосий мақсад – аввал қўйилган вазифалар ижросини кўриш, маҳаллалардаги шароитни ўрганиш, аҳолини ўйлантираётган муаммолардан келиб чиқиб, навбатдаги режаларни белгилаш.
Президент вилоятга сафари давомида саноат корхоналари, қишлоқ хўжалиги лойиҳалари, бунёдкорлик ишлари билан танишади.