Абировнинг фикрига кўра, Каримов Ўзбекистоннинг биринчи Президенти бўлгани ўзбек халқи учун ҳақиқий ютуғ. Тансоқчилар бошлиғи Биринчи Президент доим кўп ишлаганини ва таътил ҳақида ўйламаганини таъкидлади.
Мен уни таниганимдан бери таътилга чиққанини кўрмадим. У эрталабдан ишга келарди ва таҳминан 22:00ларда уйга кетарди. У халқ билан учрашганда биз хавфсизликни кучайтирар эдик. У ошириб юборяпсан деб танбеҳ берарди, – дейди Абиров.
Абиров шунингдек, Каримов саҳий ва талабчан раҳбар бўлганини таъкидлади. Абиров Владимир Путин Биринчи Президентимиздан кўп нарсаларни ўрганганини айтди.
“Путин уни ҳурмат қиларди. Биз ҳаммамиз Путиннинг халқаро сиёсатда қандай ўрин эгаллашини биламиз. Путин Каримовдан кўп нарсаларни ўрганди демоқчиман. У бундан уялмасди”, – дея таъкидлади Абиров.