Президент Халқ қабулхонаси: натижалар қоғозда эмас – амалда

Президент Халқ қабулхонаси: натижалар қоғозда эмас – амалда
Президент Халқ қабулхоналарининг Тошкент шаҳри туманларидаги ўрганишлари давомида аниқланган муаммолар секторлар тизимида таҳлил қилиниб, “туман – шаҳар – республика” тамойили асосида босқичма-босқич ҳал қилинмоқда. Фикрларимизни Яшнобод туманидаги амалий мисоллар билан давом эттирамиз.

Ишчи гуруҳининг 2020 йили “Парвоз” маҳалласи Авиасозлар 1-тор кўчасидаги ўрганишлари давомида қаровсиз, бўш ётган бино аниқланган эди. Собиқ авиация ишлаб чиқариш бирлашмасига қарашли бу бинода 32 йил аввал қурилиш бошланган-у, сўнг чала ҳолига қолиб кетган экан. Бу масала республика даражасига олиб чиқилгач, маҳаллий бюджетдан 17 млрд. сўм ажратилиб, замонавий ёпиқ сув ҳавзаси ва спорт секциялари, хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этишга киришилди. Айни пайтда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда. Иншоот жорий йилнинг сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши билан 60 та иш ўрни яратилади.

Тумандаги 240-мактабгача таълим ташкилоти ҳам 1965 йилдан бери бирон марта тузук-қуруқ таъмирланмаган эди. Халқ қабулхонасининг ўрганишларидан сўнг бу муаммонинг ҳам ечими топилди. Айни пайтда боғча биносининг томи, фасади, шийпонлари, йўлаклари, эшик-деразалар таъмирланди, муҳандислик-коммуникация тармоқлари янгиланди. Муассаса жорий йилнинг март ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Президент Халқ қабулхонаси: натижалар қоғозда эмас – амалда

Ана шундай ўрганишлар асносида “Маърифат” маҳалласи Боку кўчасининг 1,5 километрлик қисми тўлиқ асфальтланди. Тузель1-мавзесидаги ўрганишлар давомида эса 557-мактабгача таълим ташкилоти ёнидаги йўл аянчли аҳволда экани аниқланган эди. Ўрганишлардан сўнг қисқа вақтда бу кўчага ҳам асфальт қопламаси ётқизилди.

“Янги давр” маҳалласидаги Фарғона йўли 3-тор кўчасига борганимизда катта ишнинг устидан чиқдик. Бу ерда ҳам ўтган йилги ўрганишлар давомида 100 дан ортиқ хонадон канализация йўқлигидан қийналиб яшаётгани маълум бўлганди. Айни пайтда қурилиш гуруҳлари техникалар билан 800 метрга каналицазия кувурларини ўтказмоқда.

Навбатдаги манзил “Ширинобод” маҳалласи. Аҳоли “Дўстлик” метро бекатининг чиқиш йўлидан маҳаллага ўтиш йўли таъмирталаблиги, ёруғлик тизими ишламаслиги, қиш мавсумида пиёдалар ўтиши учун шароит йўқлиги юзасидан мурожаат қилган. Шундан кейин бу масала республика даражасидаги масъул ташкилотлар олдига қўйилиб, кўприк таъмирлаб берилди.

2020 йилда Яшнобод туманидаги Халқ қабулхонасига мурожаатдан сўнг 42 киши доимий иш билан таъминланди. Масалан, худди шундай мурожаат асосида Маҳлиёхон Обиджонова 31-оилавий поликлиникада ҳамшира, Юлдуз Ҳайитова эса санитар ходим сифатида иш бошлади. Ёки Чирчиқ педагогика институтида сиртдан ўқиётган Зарнигор Аъзамова анча вақт ишсиз юргач, туман Халқ қабулхонасидаунинг муаммосига ечим топилди – Зарнигор Аъзамова 373-мактабгача таълим ташкилотига ишга қабул қилинди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатларнинг 20 фоизи соғлиқни сақлаш тизимига оиддир. Айни шу мурожаатлар таҳлилидан сўнг ўтган йилда Тошкент шаҳридаги 52 та маҳаллада чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил қилинди. Уларда қарийб 5 минг нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларнинг 3,4 мингдан зиёдида турли хасталиклар аниқланди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 119 нафар инсонга эса бепул даволаниш учун ордерлар берилди. Дори-дармонга муҳтож қарийб 1,2 минг нафар эҳтиёжманд фуқароларга 12 турдаги зарурий дори-дармон воситалари етказиб берилди.

Бу каби амалий ишларни пойтахтимизнинг бошқа туманларидаги Халқ қабулхоналари фаолиятида ҳам кўриш мумкин. Бу ҳақда эса келгусида яна ҳикоя қиламиз.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Президент Халқ қабулхонаси: натижалар қоғозда эмас – амалда