Маълум бўлишича, Президент Наманган шаҳри марказидан 18 км узоқликдаги “Бунёдкор” маҳалласига ташриф буюрган. Давлат раҳбари у ерда ҳароба аҳволда турган бино ва деворни кўриб сектор раҳбари ҳамда шаҳар ҳокимини кескин танқид қилди.
Жамоанг билан мажлисда қандай виждон билан ўтирдинг? Сизлар қачон одамларнинг дарди билан яшайсизлар? Прокурор ўзинг тушунтир, сектор раҳбарисан, мана сенинг кўринишинг. Менга керак эмас баолаларни тарбия қилишинг, адашганларни қайтаринишинг. Мана энг катта 12 минг аҳолиси бор “Бунёдкор” маҳалласининг аҳволи, – деди Президент.
Шунингдек, давлат раҳбари маҳалла аҳолиси билан учрашди. Президент у ерларда ҳам албатта ўзгариш бўлишини айтиб, ишлар якунлангач хат ёзишни сўради.