Ғаниевнинг айтишича бу бўйича махсус комиссия йиғилиш бўлиб ўтган. Унда вакцина масаласи муҳокама қилинган ва у аҳолига пулли ёки бепул бўлиши бўйича якуний қарорга келинмагани маълум қилинди. Депутат вакцинани аҳолига бепул бериш кўзда тутилаётганини айтиб ўтди.
Шахсан менинг фикрим, бу аҳолига бепул бўлиши керак. Нега десангиз оммавий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг 50-80 фоиз қисми вакцина билан эмланиши керак. Шундагина биз оммавий касаллик тарқалишининг олдини оламиз. Агар биз буни қилмай, асосий одамларни эмлаб, аҳолининг қолган 20-25 миллионини пулли қилиб эмламасак, аҳолининг 5-6 миллионига ишлатилган вакцина ҳам самарасиз бўлиб қолиши мумкин, – дейди депутат.
Дониёр Ғаниев Ўзбекистонда вакцина синовида раҳбарлар ҳам иштирок этганини айтди. Унинг маълум қилишича, ушбу синовда Миллий гвардия раҳбари ҳам иштирок этган.