Шу йил 19 февраль куни Самарқанд вилоятида халқ депутатлари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда камбағалликни қисқартириш ва аҳолига ёрдам бериш масалалари муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Эркин Турдимов вилоят кенгашининг ҳар бир депутатига 50 млн сўмдан ажратишни таклиф қилди.
Ҳоким ажратилган пулларни депутатлар орқали аҳолига етказиб бериш кераклигини таъкидлади. Турдимовнинг фикрича, депутатлар 10 та эҳтиёжманд оилалар рўйхатини шакллантириб, ажратилган пуллар орқали уларга ўз бизнесини бошлашга ва кредит олишга кўмаклашиши керак. Ажратилган 50 млн сўм депутат назорати билан кредитларни қайтариш учун сарфаланиши кераклиги таъкидланди.