Оролбўйи аҳолиси қандай муаммолар билан мурожаат қилмоқда?

Оролбўйи аҳолиси қандай муаммолар билан мурожаат қилмоқда?
Президентимизнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхоналарига 2020 йилда 14 856 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 10 822 таси ёки 68 фоизига ечим топилган, 70 та мурожаат эса кўриб чиқиш жараёнида. Маблағ ва муддат талаб қилувчи мурожаатлар “Йўл харита”ларга киритилиб, уларнинг ҳал қилиниши назоратга олинган.

Соҳалар кесимида таҳлил қилинса, энг кўп 3907 та мурожаат мехнат ва аӽоли бандлиги соҳасига оиддир. Коммунал сохаси бўйича 2262 та, 980 та уй жой хўжалик масаласи бўйича, бандлик кредит йўналишида 725 та, ижтимоий таъминот билан боғлиқ 414 та мурожаат келиб тушган.
2020 йилда Оролбўйида ўтказилган оммавий қабулларда қарийб 13,7 минг мурожаатнинг 9,1 мингдан ортиғи ҳал қилинган. Уйма-уй юриш орқали аниқланган муаммолар хам ҳал этилиб, муддат ва маблағ талаб қиладиганларининг ижроси назоратга олинган.
Фикримизни аниқ мисоллар билан давом эттирамиз.

Чимбой тумани “Тозажол” қишлоғидаги 13-сонли мактаб филиалининг 1980 йил қурилган эски-ю пастқам биносида дарс ўтиш учун ҳам, таълим олиш учун ҳам мутлақо шароит йўқ эди. Маҳаллий аҳоли мурожаатларидан сўнг бу масала аввал тумани 1-секторининг “йўл харитаси”га, сўнг маҳаллий дастурга киритилди. Айни пайтда бу ерда мактаб филиалининг янги биноси қад ростламоқда.

Худди шу мавзуда Чимбойдан яна бир мисол: тумандаги “Бахтли” овул фуқаролар йиғини ҳудудида “Аршан” қишлоғи бор. Қишлоқдаги 27-сонли мактаб филиали биноси эски, авария ҳолатига келиб қолган эди. Аҳолининг бу борадаги мурожаати ҳам Халқ қабулхонаси ва секторлар ҳамкорлигида ҳал қилинди. Дастур доирасида мактаб филиалининг янги биноси қурилиб, жиҳозланди.

Инсонларнинг янги бизнес ғояларини рўёбга чиқаришда ҳам Халқ қабулхоналари тадбиркорларнинг энг яқин кўмакчисига айланган. Дейлик, Қораўзак тумани “Аллаяр Досназаров” маҳалласида яшовчи Насиба Турдимуродова гўзаллик салони ва тикувчилив фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида амалий ёрдам сўрсаб Халқ қабулхонасига мурожаат қилди. Унинг мурожаати 2-сектор билан бирга кўриб чиқилиб, ишбилармон аёлга ҳудуддаги бўш турган иморат ноль балансда фойдаланишга берилди

Қораўзак туманидаги “Ирғақли”, “Сайман”, “Постам” ва “Даўиткўл” қишлоқлари аҳолиси туман маркази ва Нукус шаҳрига бориш учун “Есим” канали устидан ўтган кўприкдан фойдаланар эди. Кўприк эса ярим аср олдин барпо этилган, авария ҳолатига келиб қолган эди. Аҳоли мурожаатлари асосида Халқ қабулхонаси туман 1-сектори раҳбари билан бу муаммони ўргангач, масалани ҳал қилиш секторнинг “йўл харитаси”га киритилди. Қисқа вақтда керакли маблағ излаб топилиб, кўприкни таъмирлашга киришилди.

Хўжайли туманидаги “Саманкўл” маҳалласи аҳолисини ичимлик суви муаммоси анчадан бери қийнаб келарди. Мурожаатлардан сўнг бу борада ҳам лойиҳа ишлаб чиқилди. “Қорақалпоқсувтаъминоти” масъулияти чекланган жамияти томонидан 7 км. ичимлик сув тармоғи тортилиб, “Саманкўл” маҳалласидаги 110 та хонадон оби ҳаёт билан таъминланди.

Хўжайлилик тадбиркор Тимур Қурбаниязов анча йилдан буён гулчилик билан шуғулланади. Тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириш учун қўшимча ер олишда қатор қийинчиликларга дуч келди. Сўнг Хўжайли туманидаги Халқ қабулхонасига шу масалада мурожаат қилгач, туман ҳокимлиги унга “Жанқўнғирот” маҳалласидаги қаровсиз ётган 2 гектардан зиёд ер ажратди. Тадбиркор бу ерда иссиқхона ташкил этадиган бўлди.

Қонликул туманидаги Халқ қабулхонаси ва 2-сектор раҳбарининг “Жанақалъа” маҳалласидаги уйма-уй ўрганишлари давомида шу қишлоқдаги Ҳабибулла Холмуродов оиласи авария ҳолатидаги кулбада яшаётгани аниқланган эди. Оила бошлиғининг ўзи ҳам, турмуш ўртоғи ҳам 2-гуруҳ ногирони, рўзғорини амаллаб тебратиб турган оила уйини таъмирлашга имкон қилолмаслиги табиий эди. Ўрганишлардан сўнг масъуллар ижтимоий ҳимояга муҳтож бу оилага ички имкониятлар ҳисобидан 5 хонали янги уй қуриб беришди.

Бундай мисолларни яна кўплаб келтириш мумкин. Президент Халқ қабулхоналари мурожаатларнинг қонуний, холис ва адолатли кўриб чиқилишини таъминлаётгани, ҳар бир масалага ечим топиш қатъий назорат қилиб борилаётгани реал ҳаётда ўз натижасини кўрсатмоқда. Ҳал бўлаётган мурожаатлар ортида эса инсонларнинг ҳаётдан розилиги мужассам.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Оролбўйи аҳолиси қандай муаммолар билан мурожаат қилмоқда?