Ўзбекистон Президентига Тошкентда йўл-транспорт тизимини яхшилаш ва янги йўллар қуришга оид лойиҳалар тақдимот қилинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, давлат раҳбарига пойтахтда ноқулайликларни йўқотиш, тирбандликларнинг олдини олиш учун Мирзо Улуғбек тумани ҳудудидаги Паркент кўчаси ва Кичик ҳалқа йўлини Мустақиллик шоҳ кўчаси билан боғлайдиган янги йўналиш бўйича лойиҳа тақдим этилган.
Президент тақдимот сўнггида Тошкентда тирбандликлар бўлаётган ўндан ортиқ кўчаларда қисқа муддатда қўшимча ҳаракат йўналишларини очиш бўйича топшириқ берди.