Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади (+рўйхат)

Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади (+рўйхат)
Ҳурматли ҳамюртлар!

Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш учун янада қулай шароит яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Президент Халқ қабулхоналари, Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитаси раҳбар ходимлари иштирокида жойларда оммавий қабуллар ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг март-июль ойлари давомида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан мулоқот ўтказишади.

Оммавий қабуллар навбати билан ҳар бир ҳудудда ўтказилади. Дастлабки манзиллар – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи жорий йилнинг 3-6 март кунлари Қорақалпоғистон Республикасида, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи 4-6 март кунлари Хоразм вилоятида иш олиб боради.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.
Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади (+рўйхат)

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Самарқанд давлат университети ва Мисрнинг Танта университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди…

Самарқанд давлат университети ректори, Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси Рустам Холмуродов Zoom платформаси...
29-04-2024, 23:03

“Болаларимизнинг янада яхшироқ ўқиши учун биз университет билан ҳамкорлик қилишимиз лозим”…

Самарқанд давлат университети география ва экология факультети 1-2-3-курс талабалари ва уларнинг ота-оналари учун учрашув бўлиб ўтди....
25-04-2024, 23:09

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарияти ташриф буюрди…

Самарқанд давлат университетига Тамбов вилояти раҳбарининг ўринбосари Наталия Макаревич бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Мартабали...
25-04-2024, 23:06

«Физика-2024» III халқаро форум: Самарқанд давлат университетига жаҳоннинг энг зўр физиклари йиғилди…

Самарқанд давлат университетида «Физика-2024» III халқаро форуми ўз ишини бошлади. Мазкур анжуман Ўзбекистон Республикаси Фанлар...
24-04-2024, 23:19

Самарқанд давлат университетига Тамбов давлат университети ректори Павел Моисев бошчилигидаги делегация ташриф буюрди…

Делегация аъзолари дастлаб, СамДУ зоология ва археология музейларида бўлишди. Оранжерияга саёҳат қилди. Нобел мукофоти лауреати Азиз Санжар...
24-04-2024, 23:16
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Суд-ҳуқуқ масалалари бўйича оммавий қабуллар ўтказилади (+рўйхат)