Кластер усулида фаолият юритаётган “Самарқанд – Камалак – Инвест – Текстиль” МЧЖда O'zLiDeP қуйи бўғини очилди

Кластер усулида фаолият юритаётган “Самарқанд – Камалак – Инвест – Текстиль” МЧЖда O'zLiDeP қуйи бўғини очилди
Давлатимиз раҳбари халқ билан мулоқот ҳамда олимлар, мутахассислар билан учрашган чоғларида ҳар доим таъкидлайдики, қишлоқ хўжалигида чуқур қайта ишлашни ва саноатни ривожлантирмасдан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди.

Кластер усули жаҳон тажрибасида синовдан ўтган ва муваффақият қозонган усулдир. Қайта ишлаш саноатида кейинги йилларда соҳада амалга оширилган модернизация самарасида ютуқлар кўлами кенгайиб бормоқда.

Пахта-тўқимачилик кластерининг технологик занжири пахта хомашёсини ишлаб чиқариш, уни қайта ишлаш, пахта толасидан калава ип, газлама ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўз ичига қамраб олади.

Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманидаги йирик тўқимачилик корхонаси – “Самарқанд – Камалак – Инвест – Текстиль” масъулияти чекланган жамияти ҳам ана шундай илғор технологиялар асосида кластер усулида ишлаб келаётган йирик корхоналардан бири саналади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов мазкур корхонада бўлиб, иқтисодий имкониятлар, иш жараёнлари ҳамда ходимларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

– Йилига 6 минг тоннадан ортиқ пахтани қайта ишлайдиган корхонамизда тайёрланаётган ип-калава тўлиқ хорижга, яъни Туркия ва Хитойга экспорт қилинади, – дейди «“Самарқанд – Камалак – Инвест – Текстиль” масъулияти чекланган жамияти таъсисчиси Қуёш Хақбердиев. – Цехларимиздаги Швейцариядан келтирилган ускуналар бир кеча-кундузда 12 тонна ип-калава йигириш қувватига эга. Айни пайтда корхонада 4 навбатда 300 нафардан ортиқ ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.

Кластер тизими асосида фаолияти кўрсатадиган мазкур корхона кейинги босқичларда туманда етиштириладиган пахта хом ашёсини нафақат ип-калава, балки тайёр трикотаж маҳсулотлари сифатида қайта ишлаб, хорижга экспорт қилишни режалаштирган.

“Пахта - тўқимачилик кластери” – улкан лойиҳа иқтисодий тараққиётнинг шартларидан бири. У билан яқиндан танишиш, моҳиятини чуқурроқ англаш нафақат соҳа ходимлари, мутахассислари, иқтисодчилар учун, балки кенг омма учун аҳамиятлидир. Зеро, барчамизнинг тақдиримиз шу заминга боғланган. Тараққиёт – инновацияни талаб этади. Улардан қанчалик хабардор бўлсак, ривожланишда хам шунчалик ҳиссамиз ошади дейди, - O'zLiDeP фракцияси раҳбари А.Ҳаитов.

Корхонада партия аъзолари ва хайрихоҳлар сафи кенгайиб бормоқда. O’zLiDeP фракцияси раҳбари А.Хаитов бу ҳақда фикр билдирар экан, партия аъзоларини бир мақсад йўлида бирлаштириш учун тўқимачилик мажмуасида бошланғич ташкилоти очиш ҳақидаги ёшлар таклифини қўллаб-қувватлади.

“Самарқанд – Камалак – Инвест – Текстиль” масъулияти чекланган жамияти қошида партиянинг қуйи бўғини очилиб, 60 нафар иш-ходимлар партия сафига қабул қилинди ва уларга партияга аъзолик гувоҳномалари ва кўкрак нишонлари топширилди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Кластер усулида фаолият юритаётган “Самарқанд – Камалак – Инвест – Текстиль” МЧЖда O'zLiDeP қуйи бўғини очилди