Аввалроқ Наманган вилояти ҳокими Президент Шавкат Мирзиёев кутилмаганда борган маҳаллага кўчиб ўтишини маълум қилган эди. Президент вилоятдаги “Бунёдкор” маҳалласига бориб, у ердаги ҳолатни кескин танқид қилган эди.
Маълум бўлишича, ушбу маҳалладаги Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззақовнинг уйи деярли тайёр бўлиб қолган.
У ваъда қилганидек, уйнинг киравериш қисмига “Наманган вилояти ҳокими уйи” деб ёзиб қўйилган.