Маълум бўлишича, йиғилишда хотин-қизлар муаммоси, уларни ҳал қилиш чоралари муҳокама қилинмоқда. Президент йиғилишда маҳаллага кўчиб ўтган Наманган вилояти ҳокимини намуна қилиб кўрсатиб, бошқа амалдорларга шундай қилишни тавсия қилган.
Наманган ҳокими маҳаллада яшаш учун кўчиб ўтгани кўпчиликка ёқмайди... Унинг олдига кунига 50 нафар аёл келмоқда. Бу уларнинг муаммолари йиллар давомида ўз ечимини топмаганидан далолат, – деди давлат раҳбари.
Президент Фарғона ва Наманганда ўзи бориб кўрган маҳаллаларнинг аҳволини кўрганини айтиб, бу ҳолат президент сиёсатига хиёнат эканини таъкидлади. Мирзиёев йиғилишда вилоятлар ҳоким ва прокурорларига ўзини ўрнак қилиб кўрсатиб, «қуйидаги» муаммоларни тушуниш ҳамда вазифа ва топшириқларни «тўғрироқ» белгилаб олиш учун ҳеч бўлмаганда бир ойга маҳаллаларга яшаш учун кўчиб ўтишни таклиф қилди.
Шунингдек, Президент 6 ой ичида аёлларнинг муаммоларини ечиб бериш шартлигини айтди.
Менга рақамлар керак эмас, масаланинг ечимини кўрсатинглар, халқни рози қилинглар, – деди Шавкат Мирзиёев.