Давлат раҳбари аёлларни хўрлаш, уларни ўз жонига қасд қилишгача олиб бориш ҳолатлари оддий ҳолатга айланиб бораётганини кескин танқид қилди.
Энг ачинарлиси, аёлларни хўрлаш, ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш ҳамда омма олдида «сазойи» қилиш ҳолатлари оддий ҳолатга айланиб бормоқда. Ўтган йили 15 мингга яқин хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган, – дейди Президент.
Шавкат Мирзиёев шунингдек, ажримлар сони ҳам ошиб бораётганини таъкидлаб, ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизда 28 мингдан ортиқ ажримлар кузатилганини, биргина Ромитон туманида 110та ажрим қайд этилгани, бу кўрсаткич Қашқадарёда – 2 минг, Хоразмда – 1,1 мингта бўлганини маълум қилди.