“Парламент бутунлай мустақил” – Танзила Норбоева

“Парламент бутунлай мустақил” –  Танзила Норбоева
Сенат раиси Танзила Норбоева “Америка овози” (VoA)га интервью берди. Интервью давомида Норбоева Ўзбекистон парламентининг фаолияти ҳақида гапирди.

Раис парламент президентга бўйсунади деган гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкидлади. Норбоева авваллари қарор қабул қилишда президент билан маслаҳатлашилганини тасдиқлаб, ҳозирда ҳаммаси бошқача эканини айтди. Сенат раҳбари Сардоба сувомбори билан боғлиқ ҳолатни эслаб, шундай деди: “Илгари парламентга энергия тизими ёки Сардобани ўрганишга ким йўл берган? Биз ўрганиб чиқдик, муҳокама қилиш учун воқеа жойига бордик, жавобгарларни сўроқ қилиш учун чақирдик, кўрсатмалар бердик. Бу парламент мустақиллигининг натижаси эмасми?”

Сенат раиси авваллари муаммоли вазиятлар ва соҳаларни ўрганишга йўл қўйилмаганини айтди. Бугунги кунда эса аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал қилишга тўсиқ йўқлиги таъкидланди. Танзила Норбоеванинг сўзларига кўра, Сенат халқ учун ишламоқда. У парламентга босим кузатилмаётганини айтди. Раис Президент администрацияси ва Қонунчилик палатаси қарорларидан тўлиқ мустақил эканини таъкидлади. Норбоева бунга ўтган йили 6 та қонун рад этилганини мисол қилиб келтирди.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Бобо 28 феврал 2021 17:12
    Реалист тугри фикр яшшавор
  2. Бобо 28 феврал 2021 15:31
    Карзимиз купаймокда.нархларошапти.жм кутираяпти.растамошка коррупция авжида норбоева.уйгонинглар кеч булмасдан.аууу
  3. Узбекистон 28 феврал 2021 15:23
    Парламент.мустакил.булиш.учун.биринчи.халк.мустакил.булиш.керак.урток.нарбоева.
  4. Хакикат 28 феврал 2021 07:16
    Норбоева туш курмокда товба килдим ёлгон хам эви биланда.
  5. Носиржон 27 феврал 2021 15:36
    Уят хам йук халкни кузига караб йолгон гапиришади.Шу аёл билармикан нечта депутатни халк сайламаса хам депутатман деб юришибди.Кугирчок Партиялар.кугирчок Депутат булиб олганлар .Озгина уялинглар Халк сизларданда акилли сизларга хеч ким ишонмай куйган сайловдаги найранглардан кегин.
  6. Реалист 26 феврал 2021 20:57
    «Сенат халқ учун ишламоқда.»
    Унда нимага солиқлар тўхтовсиз кўтариляпти,янгидан-янги солиқ ва жарималар юкланяпти қашшоқ халққа.Ўтган йил халқ карантинда ўтирди пулсиз,
    хукумат тепасидагилар бўлса қимматбаҳо машиналар сотиб олишдан бўшамади,шуми «халқ учун ишлаш».Т.Норбоева,ёлғон гапиришдан олдин,жиндай ўйланг,«ишонишармикан»деб.
    Парламент,президент нима деса «хўп» деб турадиган қўғирчоқ эканлигини яхши биламиз.Чет эл журналистлари хам роса кулишгандир,ичида,«бу хотин кимни алдамоқчи» деб.Ўзбекистон авторитар давлатлар қаторида эканлигини биласизми?
    1. Дангал 28 феврал 2021 18:06
      Реалист,
      Окей
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Чироқчида 6-синф ўқувчисига 2 баҳо қўйиб, боланинг акасидан калтак еган ўқитувчи воқеаси бўйича расмий муносабат билдирилди

Қашқадарё вилоятида Чироқчи туманида ўқитувчи калтакланди. Бу ҳақда ОАВда хабарлар тарқаилди. Маълум бўлишича, 134-сонли мактабнинг инглиз...
Кеча, 23:58

Видео: Тошкент метросида поездлар тўқнашиб кетди

Тошкент метросида поездлар тўқнашгани акс этган видео тарқалди. Видео телеграм каналларда эълон қилинди. Тарқалган видео изоҳида ушбу...
9-04-2021, 19:51
1

Сурхондарёда 16 ёшли қизни зўрлаган эркак ички ишлардаги танишлари орқали ишни “тинчитгани” айтилмоқда

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида эркак 16 ёшли қизни зўрлагани маълум қилинди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Маълум бўлишича,...
9-04-2021, 19:46
1

Видео: Ўзбекистон чемпионатида дарвоза тўри ташқарисидан кирган тўп гол деб ҳисобланди

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионатида ғайритабиий ҳодиса содир бўлди. Бу ҳақда EVERYDAY.UZ мухбири хабар қилди. Маълум бўлишича, бугун, 9...
9-04-2021, 18:56
2

Видео: Тошкентдаги “Наврўз” қабуллар уйи бузилди

Тошкент шаҳридаги “Наврўз” қабуллар уйи бузилди. Ушбу бино бузилиши акс этган видеолавҳа тармоқларда тарқатилди. Маълум бўлишича, Халқлар...
9-04-2021, 16:36
2
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Парламент бутунлай мустақил” – Танзила Норбоева