Тошкент вилояти ҳокимнинг уйида қарздорлик сабаб чироқ ўчди. Хизмат уйида электр токи ўчгани ҳақида в.б. ҳоким Даврон Хидоятовнинг ўзи айтди.
Ҳокимнинг сўзларига кўра, электр ўша уйда аввал яшаган фуқароларнинг қарздорлиги сабаб ўчирилган. Хидоятов қарздорликни ҳокимият бюджетидан тўламаслигини айтган.
Менга агар топшириқ берсам ҳокимият бюджетидан ўша қарздорликни тўлаш имконияти борлигини айтишди. Нега ундай бўлиши керак? Ҳокимият мени хизмат уйи билан таъминлашга мажбур, лекин коммунал тўловларни ўзим тўлашим керак. Нега мансабдорларнинг қарзи халқ пулидан ундирилиши керак? Мен бунга қаршиман ва ҳеч қачон ундай қилмайман, – дейди ҳоким.