Депутатлар бўкалик ёшларга ер ажратиб бериш жараёнида қатнашдилар

Депутатлар бўкалик ёшларга ер ажратиб бериш жараёнида қатнашдилар
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда ёшлар бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида деҳқончилик қилиш учун ер майдонлари ажратиб бериш белгиланди. Шундан келиб чиққан ҳолда Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳа мутахассилари, ҳокимликлар ва сектор раҳбарлари иштирокида ҳудудларда ҳар 10 гектар экин еридан 1 гектарини ёшларга деҳқончилик учун ажратишда фаол иштирок этишмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов, Қонунчилик палатасининг аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзолари, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакиллари Тошкент вилоятининг Бўка туманида бўлишди. У ерда “Ёшлар дафтарига” киритилган ишсиз ёшларга ер ажратиб бериш ва шу орқали оилавий даромадларини ошириш масалаларига эътибор қаратишди.

Бугунги кунда Бўка туманида пахта экин майдони 10 900 гектар, ғалла экин майдони 14 800 гектарни ташкил қилади. Шундан ишсиз ёшларга ажратилиши режалаштирилган ер майдони 357 гектардан иборат. Ер оладиган ёшлар сони 1430 нафар бўлиб, уларнинг ўртача ҳар бирига 25 сотихдан ер ажратиб берилиши кўзда тутилган.

Депутатлар Бўка туманидаги учрашувларида “Ачамайли Файз Барака” МФЙ ҳудудидаги “Ахмад ота” фермер хўжалигида ёшларга ер ажратиш жараёнида иштирок этишди. Мазкур фермер хўжалиги ерларидан 9 нафар ёшларга 0,25 соихдан ер ажратиб берилди.

Деҳқончилик ишини бошлаган ёшларга ерларни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш ҳамда улар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни ички ва ташқи бозорларда сотиш, шу жумладан уларни тайёрлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш тўғрисидаги масалалар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Шундан сўнг депутатлар ҳудуддаги аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш ҳолатларини кўздан кечириб, Чавлисой МФЙ да жойлашган кооперация усулида ташкил этилган иссиқхона фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Иккинчи куни ишчи гуруҳ аъзолари Бўка туманидаги “ТНА инвест томорқа хизмати” кластери очилиш маросимида иштирок этишди. Кластер ихтиёридаги 5 гектарлик иссиқхона фаолияти, мева-сабзавот маҳсулотларини қурутиш, қайта ишлаш йўналишлари бориб кўрилди.
Шунингдек, 2021 йилда “Бир маҳалла-бир маҳсулот тамойили” асосида аҳоли хонадонларида ташкил этиладиган енгил конструкцияли иссиқхоналар, асаларичиликни ривожлантириш ва паррандачиликни ташкил этиш лойиҳаларини амалга ошириш, туманнинг аҳоли гавжум масканларида “Дала дўконлари”ни ташкил этиш ҳамда туманнинг 4 та секторида ташкил этиладиган “Томорқа хизмати” МЧЖларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан имтиёзли кредит ажратилиши белгиланди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Депутатлар бўкалик ёшларга ер ажратиб бериш жараёнида қатнашдилар