Йўлдошевнинг айтишича, ўтган йили 25-26 декабрь кунлари Қарши шаҳрида ёшлар фестивали ўтказилган ва унга Муборак, Миришкор, Деҳқонобод ва Шаҳрисабз туманларидан ёшлар таклиф қилинган. Йўлдошев таклиф қилинганлар орасида ҳали шаҳарни кўрмаганлар, меҳмонхона хизмати нима эканини билмайдиганлар бўлгани ва ҳатто хот-дог еб йиғлаганлар ҳам бўлганини айтиб берди.
Ҳоким ўринбосари ушбу фестивалга асосан энг чекка туманлардан ёшлар таклиф этилганини айтиб ўтди ва унда ёшлар ноодатий таом, тезпишар ҳот-дог ва кола билан меҳмон қилинганини айтди.
Маданият саройида кинога кираётган пайтимда икки нафар қиз кўзида ёш билан турган экан. Нимага йиғлаётганини деб сўраганимда, «Мен мана шу овқатни еб хурсанд бўлдим, бу овқатни умримда биринчи маротаба кўряпман, фақат турк сериалларида ейилганини кўргандим. Мен жудаям хурсандман. Ҳаётимда жуда катта ўзгариш бўлди, ҳали шаҳарга келганим ҳам йўқ эди деди, – дейди ҳоким ўринбосари.