Маълум бўлишича, дастур давомида депутатларга кўчада қоидабузарликни телефонига тушириб, уни керакли платформага жонаётганлар ва уларнинг фаолияти қонунга мос келадими ёки йўқ деган мазмунда савол берилган. Савол муаллифи бу бўйича депутатнинг шахсий фикрини сўраб қолган.
Депутат ўз навбатида ушбу амалиёт дунёнинг кўпгина давлатларида борлигини таъкидлаган.
Мисол учун менга рухсат беришса ҳам мен (телефонга) олмасдим. Мен ўзимга бу нарсани эп кўрмайман. Лекин кимдир шу бизнесни йўлга қўйган бўлса унинг омадини берсин. Сиз тўғри куйиниб гапиряпсиз, ўзим ҳам машина ҳайдайман. Мен ҳам бу нарсани тушунмайман. Лекин халқаро амалиётда бу нарса бор. Биз очиқлик сари кетяпмиз, дунё ҳамжамиятига қўшиляпмиз. Шундай экан бозор инструментларининг барчасини ишга тушириш керак деб ҳисоблаймиз, – дейди депутат Нодир Жумаев.