Спикер ўринбосари кластер усулида фаолият юритаётган “Хоразм тех” МЧЖ фаолияти билан танишди

Спикер ўринбосари кластер усулида фаолият юритаётган “Хоразм тех” МЧЖ фаолияти билан танишди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Хоразм вилоятидаги учрашувлари давомида Боғот туманидаги “Хоразм тех” МЧЖ кластери фаолияти билан яқиндан танишди.

Мазкур корхона асосан пахта хом ашёсини қайта ишлаб ундан ип-калава маҳсулотларини тайёрлаб, чет эл давлатларига экспорт қилади. Бу ерда тумандаги 600 нафарга яқин хотин-қизлар ва ёшлар иш билан таъминланган. Улар орасида “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”га киритилган фуқаролар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Корхона 2019 йилда кластер йўналиши бўйича фаолиятини йўлга қўйди. 11 минг гектарга яқин пахта ерларида етиштирилган ҳосилнинг ҳар бир гектаридан 30 центнергача ҳосил олинмоқда. Натижада ўтган йилнинг ўзида 12,5 миллион долларлик ип-калава маҳсулотлари Хитой, Россия ва Малайзия каби давлатларга экспорт қилишга эришилган.

Спикер ўринбосари корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишар экан, кластер йўналишида фаолиятни кенгайтириш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва янги иш ўринларини яратиш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини берди.

Корхонанинг келгусидаги режалари катта. Ип-калава билан чекланиб қолмай тайёр газлама, тикувчилик ва трикотаж маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ниятида. Шунингдек, чигитдан пахта ёғи, совун, чорва учун ем ишлаб чиқариш ва 1000 бош қорамол боқиш учун ферма ташкил этишни ва янги иш ўринларини яратиб, экспорт ҳажмини ошириш мақсадида ишлар бошлаб юборилган.

Корхонада партиянинг бошланғич партия ташкилоти ҳам тузилган бўлиб, 163 нафар партия ҳайрихохларини ўз сафига бирлаштирган. O’zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов корхонадаги бошланғич партия ташкилоти аъзолари билан ҳам учрашиб, улар билан мулоқот қилдилар.

Мулоқотлар жараёнида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг видеоанжуман шаклида ўтказилган 14-саммитидаги ҳамда БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 46-сессиясидаги қилган маърузаларининг мазмун-моҳияти ҳамда юртимизда қишлоқ хўжалиги кластер ва кооперативларини ривожлантириш, ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳатлар хусусида сўз юритилди.

Шунингдек, партия сафига кириш истагини билдирган бир гуруҳ корхона ишчиларига аъзолик гувоҳномалари, партиянинг эсталик совғалари ҳам топширилди.

Насиба Ваисова,
O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
Матбуот котиби

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Спикер ўринбосари кластер усулида фаолият юритаётган “Хоразм тех” МЧЖ фаолияти билан танишди