Даставвал Спикер ўринбосари Хива шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида бўлиб, у ерда шаҳар аҳолиси айниқса, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар билан қизиқди.
Мазкур марказ раҳбари Сайёра Машарипова бир вақтнинг ўзида O'zLiDeP Хива шаҳри Кенгаши раисининг аёллар масалалари бўйича ўринбосари ҳисобланади. Мазкур марказ қошида маҳаллалардаги ишсиз ёшлар ва хотин-қизларнинг 30 нафари тикувчилик йўналишида фаолият олиб бораяпти. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириб, яна 70 та янги иш ўрни яратишни режалаштирганмиз.
- Бизнинг Хива шаҳримизда азалдан ҳунармандчилик кенг ривожланган. Шуни инобатга олиб, ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланган ҳолда марказ ер тўласида замонавий ва шинам ҳунармандчилик ва тикувчиликка ихтисослашган цехлар ташкил қилиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ниятидамиз, - дейди марказ раҳбари С.Машарипова.
А. Хаитов мулоқотлар жараёнида стартап лойиҳаларини кўпроқ ҳаётга тадбиқ этиш, Хива шаҳрининг ички ва ташқи туристик салоҳиятини янада ошириш, сайёҳлар ва ички бозор учун ишлаб чиқариладиган миллий ҳунармандчилик маҳсулотларни кўпайтириш бўйича ўз таклифлари ва тавсияларини берди.
Партия вакиллари “Газэнергетиктаъмир” ишлаб чиқариш техник корхонасида ҳам бўлишди. Партия раҳбари мазкур корхонадаги ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишар экан, дала дўконлари, хизмат кўрсатиш учун кўчма контенерлар тайёрланиш жараёнини кўздан кечирди.
Корхонада 2019-2021 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурларига асосан 3 та лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. Шулардан “Металларни пайвандлаш учун электродлар ишлаб чиқариш цехи”ни ташкил қилиш, корхонанинг мавжуд “Станок паркини модернизация қилиш”, “Иситиш қозонлари ва сувиситгичларни ишлаб чиқариш” цехини модернизация қилиш лойиҳалари бўлиб, бугунги кунга қадар 2 та лойиҳа амалга оширилди.
- Корхонамизда 261 нафар ходим фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг аксарияти ёшлардир. Пандемия даврида “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш мақсадида корхонамизга уста –шогирт анъанаси доирсида доимий иш билан таъминладик. Бугунги кунда корхонадаги 85 нафар ишчи-ходимларимиз O'zLiDeP сафига қўшилган. Корхонамизда ташкил этилган бошланғич партия ташкилотимиз партия ғояларини тарғиб қилишда, аҳоли муаммоларини ўрганиб, депутатлар орқали ечишда ҳам ўз фаоллигини кўрсатиб келмоқда, - дейди корхона раҳбари Алишер Бабажанов.
Мулоқотлар давомида А.Хаитов корхонага малакали мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш борасида ўз тавсияларини берди. Корхона имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, янги йўналишларни ҳаётга тадбиқ этиш, қўшимча иш ўринларини яратиш зарурлигини ҳам билдирди.
O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши
матуот хизмати
матуот хизмати