“Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим” – Қодиров ОТМ тарбия маскани эмаслигини айтди

“Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим” – Қодиров ОТМ тарбия маскани эмаслигини айтди
Миллий тикланиш партияси раҳбари Алишер Қодиров Бухоро давлат университетига борди. Бу ҳақда ОМҚП матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум бўлишича, Қодиров бошчилигидаги таълимга масъул парламент комиссияси ушбу университетга ташриф буюрган. Университетда талабаларни қийнаётган муаммолар муҳокама қилинди.

Қодиров учрашув давомида ОТМ таълим тарбия маскани эмаслигини, бу жараёндан узилиши кераклигини айтган.
Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим. Яъни, олий таълимда фақат етук мутахассис тайёрланадиган муҳит яратилиши керак, – деди Алишер Қодиров.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Абдуллаев 13 март 2021 20:39
    Ҳар бир талабанинг паспорти бор, давлат фуқароси. Олий таълим тизими ёки вазирлиги деб бекорга айтилмаган. Тарбия сўзи йўқ, ҳаттоки бу жумлаларда. Демак, ОТМ тарбия бериши муаммо. Ундан кўра сифатли таълим берсин. Тарбия аслида ОТМгача ёки уйда, жамиятда олиб бориладиган жараён. Қолаверса, ОТМларда профессор-ўқитувчиларга таълим бергани учун ойлик беришади, тарбия бергани учун эмас.
  2. Ххх 13 март 2021 12:39
    Тарбия курмай катта булганни гапи.Ковунчини оркасидаги суянчиги бакувват экан .Шу савия билан олий мажлис депутати булиб юрибди.Узбекистон шунга ухшаганлар кулида экан минг йилда хам ривожланмайди.Биринчи турда утолмаганди каердан пайдо булиб колди сенатда билмадим.колган даврингда жим утир илтимос
    1. Pcity 16 март 2021 08:56
      Ххх,
      sizni bilmadimu ammo bu gapda jon bor, man ham institutda o'qiganman, bir kishini xatosi uchun butun guruh dars o'rniga ma'naviyat soati eshitardi, manga hozir olgan ilmim ishga kerak bo'lyapti, tarbiyani ota-onasidan olsin
  3. Мигрант чол 13 март 2021 08:55
    Буларни кандай килиб ер кутариб юрибди ?????? Астагфруллох.
  4. Бобо 12 март 2021 18:35
    А кодиров сени онгинг плинтусдан паст линии жуда Билли хамма э сегдака депутатнт....
  5. Соя 12 март 2021 14:49
    Жуда хам ахмок ва нодон экансан.ТАРБИЯ ахир,билимнинг хам,одобнинг хам,маьнавиятнинг хам,маданиятнинг хам ва инсонийликнинг энг олий фазилатларинг отасидир.Эх,БЕТАРБИЯ.
  6. Шарофиддин 12 март 2021 12:55
    Таьлим тарбия хар жойда хамма вакт ёнма ён юриши лозим
  7. Носиржон 11 март 2021 15:08
    Узларинга ухшаган Гудайган Хоким бойлар керак сизларга. Бир вактлар сенга ухшаган сиёсатчи Уликларни Оркестор билан кумайлик деб чикканди.Тарбияни тарбиясизни куриб урганилади. Афсус фаросат сотилмайдида
  8. Саломат 11 март 2021 13:18
    Хакикатдан камбагални фарзанди укиши керак , сабаби уни ота онаси фарзанди учун инвестеция тика олмайди
  9. Мухлиса 11 март 2021 11:37
    Тарбия шундай нарсаки, уни доим жиловлаб, чегаралаб туриш лозим. Тарбия инсон туғилгандан то умрининг охиригача шаклланиб борилади. Унинг ўзаги ОИЛА ҳисобланади.Ҳар бир ота она ва яқинларимиз ўз фарзандларимиз тарбияси билан шуғулланиб, уларни тарбиямизга ёд ғоялардан чегаралаб турсак, аминманки нафақат олий таълим муассасаларида балки мактабларда хам одобнома ва тарбия фанларига камроқ тўхталиб, болларга билим бериш учун кўпроқ вақт ажратилган бўларди.Зеро, барча тарбиясизликнинг сабаби хам билимсизликдан келиб чиқади

    Тўғри. Тарбия мактабда ниҳоясига етказилиши лозим. Шуни учун тарбия фани очилди. тарбия фани бўйича мутахассис тайёрланяпти. Ёшлигида тарбияси яхши бўлмаган одамга кейинги тарбияни фойдаси йўқ. Институтлар тарбия берадиган жоймас, таълим оладиган жой. Институтга киргунча абитуриентни тарбияси билан хеч ким қизиқмайди. бундан имтихон ҳам қилишмайди. нега ўқишга кирганидан кейин тарбиялаш керак уни.

    Тарбия шундай нарсаки у инсон хаётида туғилганидан то умрининг охирига қадар шаклланиб, ривожланиб боради. Тарбиянинг ўзаги оила ҳисобланади. Шунинг учун хам хар қандай тарбия оиладан бошланади.Агар биз яъни хар бир ота она ўз фарзандларимиз ва яқинларимиз тарбиясини доимий назорат қилиб турсак, аминманки, нафақат олий таълим муассасаларида балки мактабларда хам Тарбия фанига камроқ соат ажратилиб, ёшларимизга фақат билим олишлари учун кўпроқ вақт ажратилган бўлар эди.Зеро, барча тарбиясизликларинг замирида хам илмсизлик ётади.
  10. Элдорбек 11 март 2021 09:04
    Таълим дегани бир маълумотга эга бўлиш тушунилади. Маълумотлар қачонки илмга айлансагина фойда беради. Илмли зиёли инсон эса албатта тарбияли бўлиши шарт ва муҳим. Шунинг учун аввало тарбия бериб кегин таълим берилса самарасини кўрасиз.
  11. Дангал 10 март 2021 22:37
    Ай ковун узингни Нима деетганингни биласанми инсон то Хает экан тарбияга мухтож Сенга ухшаган ковунлар чикмаслиги учун
  12. Уткирбек 10 март 2021 21:24
    Брат яна қовун туширишни бошлабди талим ва тарбия ёнма-ён юриши керак
  13. Kender 10 март 2021 20:38
    Avvalo OTM larda oddiy oilaning farzandi o‘qishi bu hayotda bir eng yangi pushaymonlikka olib kelayapti.men tanigan oddiy oila farzandlari oshqozon kasallik biri avtobusda yurganda avariya biri verus yuqtirib o‘qiganimdan ko‘ra uyda utirib tikuvchilik qilsam deb sunggi pushaymonlikka olib kelayapti.Bu bn ota onasi oddiy ishda ishlab kam ta'minlangan bo‘lsa iltimos tanlov bn emas shunday gina stipendiya yoki kont raktni tulashga yordam qilinglar.🙏

    Oddiy oilani bolasiga yordam beringlar iltimos.tanlovsiz kontraktni tulab beringlar Qiynalmay OTMni tamomlasin.
  14. Жавлон 10 март 2021 19:16
    Тугри. Хар ким уз ишини килиши керак.
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » “Талаба олийгоҳга фақат билим олиши учун келиши лозим” – Қодиров ОТМ тарбия маскани эмаслигини айтди