Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифаларни амалга ошириш ҳамда ёшлар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам ташкил этиш орқали улар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида жорий йилнинг 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони генерал-майор Р.Джураев ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF

Миллий Ассоциацияси президенти Л.Хасанов учрашиб, ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, мазкур учрашувда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоцияцияси ўртасида ўзаро фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш тўғрисидаги қарор имзоланди.

Мазкур қарорга кўра Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси билан ҳамкорликда республика бўйлаб спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш, ташкил этиладиган спорт мусобақа ва маънавий-маърифий тадбирларни ҳамкорликда ўтказиш, амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси сафларига ҳарбий хизматга кириш истагини билдирган ёш спортчиларни имтиёзли равишда хизматга қабул қилиш масалалари юзасидан мутасадди раҳбарларга вазифалар юклатилди.

Ушбу учрашув Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқич муқаддимаси бўлди.

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ўзбекистон Таэквон-До ITF Миллий Ассоциацияси ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди