Олим аёллар миллат тарбиячиси

Олим аёллар миллат тарбиячиси
Самарқанд вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Эркинжон Турдимов Самарқанд давлат университетида олим аёллар билан учрашув ўтказди...

Оналик - тарбиячилик, ҳам она ҳам олимлик миллатга муаллимликдир. Донишмандлардан бири айтган экан: Агар ўғлингизни ўқитсангиз, бир кишига билим берган бўласиз, қизингиз илм эгалласа, бутун миллатга таълим-тарбия берган бўласиз...

Самарқанд давлат университетида бугун тарих, рус филологияси, педагогика, психалогия ва ижтимоий муносабатлар факультетларига аёл олимлар деканлик қилмоқда. Беш нафар аёлнинг профессор илмий даражасига эга эканлиги, ҳар йили ўнлаб хотин-қизлар номзодлик диссертациясини ҳимоя қилаётганлиги, катта ўқитувчи, доцент унвонини қўлга киритаётгани барчамизга фахр-ифтихор бағишлайди. Шунингдек, ўнга яқин кафедра мудирларининг аёллардан қўйилиши ва бу жараён давом этаётгани ибратлидир. Талабалардан тўрт нафар номдор стипендиялар соҳиблари ҳам қизлар эканлиги кўнгилга ёруғлик олиб киради.

- Самарқанд давлат университети нафақат мамлакатимизда балки, бутун дунёда маълуму машҳурдир,-дейди вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов. - Илмий салоҳияти юқори бўлган хотин-қизларимиз бизнинг бебаҳо бойлигимиздир. Президентимиз ташаббуси билан юртимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрнини янада ошириш, раҳбарлик лавозимларига тайинлаш борасидаги ишлар вилоятимизда ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда. Бугун халқ депутатлари туман, шаҳар, вилоят Кенгашларида кўплаб хотин-қиз депутатларимиз фаолият кўрсатаётгани ҳам фикримиз далилидир. Биз бугун жамиятда маънавий қадриятларни, меҳр-оқибат, эзгулик тушунчаларини сақлаб қолиш учун ҳам олим аёлларимиз билим ва тажрибасига таянамиз. Бугун мен сизлар билан очиқ мулоқот қилиш, таклиф-мулоҳазаларингизни билиш учун келдим...

- Олим аёллар билим ва маҳорати жамиятни ижобий томонга ўзгартиришга қодир,-дейди СамДУ хотин-қизлар Кенгаши раҳбари Шарофат Тўқлиева. - Президентимиз томонидан хотин-қизларга берилаётган эътибор бизга илҳом бағишлайди. Ҳар биримизнинг тарғиботчи, фидойи, жонкуяр бўлишга ундайди. Маърифатли аёл илм зиёси билан ҳар бир қалбга, ҳар бир хонадонга кириб боришга қодир. Олим аёлларимиз барча жабҳада бир қадам олдин юришади...

- Оилавий ажримлар бугун барчамизни ташвишга солиши, безовта қилиши керак,-дейди СамДУ педагогика факультети декани, доцент Зебинисо Раҳмонова. - Яқинда университетимиз ректори профессор Рустам Холмуродов томонидан психолог, юрист, педагог, маънавият тарғиботчиларидан иборат гуруҳ шакллантирилди. Мақсад боши берк кўчага кириб қолган оилалар муаммосини жойида ўрганиш, таҳлил қилиш, психолог маслаҳати бериш, ҳуқуқий томондан кўмаклашиш, оила муқаддаслиги ҳақида тушунтириш ишларини олиб беришдир. Шунингдек, оиладаги қайнона ва қайнотага таъсир ўтказиш уларни масъулиятини англатиш борасида ҳам иш олиб бормоқчимиз. Бунинг учун оилавий ажримлар кўпайиган туманни танлашимиз керак...

- Бу таклифни вилоят ҳокимлиги тўла қўллаб-қувватлайди,-деди Эркинжон Турдимов. - Мен Пойариқ туманини тавсия этган бўлардим. Бугун оила илмий ўрганишга, тадқиқ этишга муҳтож. Пойариқ тажрибасидан сўнг, мониторинг ўтказамиз. Натижага қараб, бошқа туманларда ҳам мазкур услубдан фойдаланса мақсадга мувофиқ бўлади...

- Университет хиёбонига туташ кўчалар ва пиёдалар йўлакларида ногиронлиги бор шахслар тўсиқсиз ҳаракатланиши учун махсус пандуслар йўқ,- дейди СамДУ тарих факультети декани, доцент Дилфуза Жўрақулова. - Бунинг натижасида жисмоний имконияти чекланган талабаларимиз дарсга қатнашда қийналмоқда.

- Мутахассисларни жалб этиб, мазкур муаммони бартараф қилиш чораларини кўриш зарур,- деди Эркинжон Турдимов. - Бунинг учун маблағ зарур бўлса биз албатта топиб берамиз.Ўринли ва долзарб таклифингиз учун раҳмат...

- Ургутликлар қизларини эрта турмушга беришади,- дейди СамДУ доценти Роҳила Сувонова. - Бунинг оқибатида қизлар олий маълумот олишолмайди. Мен бир қатор маслакдош ҳамкасбларим билан Ургут туманида тарғибот ишлари олиб бормоқчиман. Маърифатли қизлар аввало оилани маърифатли қилишади. Қолаверса улар маърифатли авлодни дунёга келтиради ва тарбиялайди...

- Бу таклиф ҳам ўринли. Қандай амалий ёрдам керак бўлса биз тайёрмиз,-деди Эркинжон Турдимов. - Буни устига СамДУ домлалари Ургут туманидаги мактабларга бириктирилган. Ҳар иккала хайрли иш ҳам бир-бирини тўлдиради...

- Психолог кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратишимиз зарур,-дейди катта ўқитувчи Абира Баҳромова. - Бугун психалогия соҳасига бутун дунё талаб ошиб бормоқда. Айниқса пандемия шароитида психолог маслаҳатига муҳтож одамлар сони янада ортди. Шу кунгача биз фақат назариётчи психологлар тайёрлашга эътибор қаратиб келганмиз. Лекин давр талаби шуки, бизга бугунги кунда кўпроқ амалиётчи психологлар зарур. Мазкур масалага алоҳида эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.

- Фикрингизга қўшиламан. Аслида ҳар бир соҳанинг ва корхона-ташкилотнинг психологи бўлиши керак,- деди Эркинжон Турдимов. - Мазкур йўналишда университетда тайёрланаётган кадрларга талаб йилдан йилга ортиб бораверади.Шуни ҳисобга олиб, қабул квоталарини ошириш зарур.

Учрашувда профессорлар Маҳкамой Турсунова, Кибриё Ҳасанова, рус филологияси факультети декани Албина Абдуллаева, психалогия ва ижтимоий муносабатлар факультети декани Шаҳзода Негматова ҳам таклиф-мулоҳазаларини ўртага ташлади. Баъзи билдирилган фикрлар баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Тадбир самимий ва ўзаро фойдали таклиф-мулоҳазаларга бой бўлди...

Барчиной ҲАМИДУЛЛАЕВА,
Журналист.

Ўхшаш янгиликлар

  1. Махфуза 12 март 2021 19:38
    Шундай Олима аелларга этиборли хокимлар купайса яхши, журналистга этирозим макола имловий хатоларга анча бой.....
Янгиликка фикр ёзиш чоп этилган кундан 30 кун ичида мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Shimoliy poytaxt Oʻzbekistonlik sayyohlarni tashrif buyurishga taklif qiladi

Sankt-Peterburg dunyodagi eng goʻzal shaharlardan biri boʻlib, u oʻz mehmonlariga qiziqarli vaqt oʻtkazish uchun koʻplab variantlarni...
12-11-2024, 15:42

Дональд Трамп муҳожирларни депортация қилиш қарорига изоҳ берди

АҚШда президентлик сайловларида ғалаба қозонган Дональд Трамп сайловолди кампаниясидаги оммавий депортация ҳақидаги ваъдасини бажаришдан...
12-11-2024, 15:30

Trillion qulaylik imkoniyatlari: har bir foydalanuvchi uchun METTA stullari

Qiziqarli fakt: METTA innovative ergonomics kompaniyasi har bir inson uchun Yer yuzida boshqа о’rindiqlardan farq qiluvchi o‘zigа xоs...
12-11-2024, 15:05

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кеча, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди....
8-11-2024, 22:46

Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

Ҳукумат Қарори билан тасдиқланган Низомга кўра, 2024-йил 1-октябрдан бошлаб туроператорлик ва меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи...
8-11-2024, 22:44
Ўзбекистон янгиликлари » Сиёсат » Олим аёллар миллат тарбиячиси