Туркиянинг “Varnet Glasshouse Systems” компанияси билан ҳамкорликда Голландия ва Туркия технологиялари асосида барпо этилган гидропоника усулида маҳсулот тайёрлашга мўлжалланган замонавий иссиқхона мажмуасида етиштирилаётган помидор ва бодрингларнинг экспортбоплиги кўздан кечирилиб, мамлакатнинг ички ва ташқи бозори учун истеъмолга яроқли эканлиги қайд этилган бўлса, компаниянинг темир бетон ишлаб чиқариш заводи ишчилари билан бўлган очиқ ва самимий суҳбат жараёнида партияга янги аъзолар жалб этилди.
- Бизнеснинг ҳалол, очиқ ва виждонан олиб борилишини таъминлаётган компанияларнинг кўлами ходимлар, ҳамкорлар, мижозлар ва умумий қилиб айтганда, жамият олдидаги юқори масъулият билан боғлиқ. Жумладан, миллион-миллион долларлик инновацион лойиҳалари бирин-кетин амалга ошираётган «Zarafshan Golden group» компаниясиники ҳам. Ана энди худди шу жабҳада бундай йирик компаниялар фаолияти, ишлаб чиқариш ва инвестиция киритишга оид муваффақиятлари ва муаммоларини ўрганиш биз учун ҳам катта масъулият аслида.
Мисол учун “Навоий” эркин иқтисодий зонаси ҳудудидан иккита йирик лойиҳани амалга ошириш учун шу компанияга инвестеция мажбуриятларини бажариш шартлари билан жами 5,5 гектар ер майдони бино ва иншоотлари билан “ноль” қийматда ажратиб берилган. Жами қиймати қарийб 12 млн АҚШ доллари миқдоридаги иккита йирик инновацион лойиҳани амалга ошириш мақсадида Хитой, Россия, Италия, Испания ва Туркия давлатларидан энг замонавий технологияларни олиб келинаётгани ҳам бугунги кунда тадбиркорларга яратиб берилаётган имкониятлар самарасидир, - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари А. Хаитов.
ЎзЛиДеП Навоий вилояти Кенгаши
матбуот хизмати
матбуот хизмати