Ташриф давомида икки давлат ўртасида қатор шартномалар имзоланди. Ана шундай тадбирларнинг бирида Қирғизистон Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ривожланиш вазири Алимқодир Бейшеналиев ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хожибоев ўзаро ҳужжутларга имзо чекди. Икки раҳбар ушбу ҳужжатларни алмашиш жараёнида ўзбекистонлик вазир ҳамкасби билан қўл бериб кўришмоқчи бўлди ва Бейшеналиев буни рад этди. Ушбу ҳолат видеоси тарқалгач қирғизистонлик вазир воқеага изоҳ берди.
Вазир протоколга кўра фақат шартномаларни алмашиш зарур бўлганини, у ерда қўл бериб кўришиш назарда тутилмаганини айтди.
Барча вазирлар қўл бериб кўришмади, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири буни унутганга ўхшайди. Ўз навбатида, мен бунинг мумкин эмаслигини айтдим ва қўлимни бермадим, – дейди Бейшеналиев.