Қирғизистон президенти матбуот котиби Галина Байтерекнинг маълум қилишича, Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи давомида ушбу келишувга эришилган. Байтерек икки давлат раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари яқин уч ой ичида ҳал қилинади. Шунингдек, яқин орада давлат чегарасидаги 7 та назорат пункти фаолияти тикланиши ҳам маълум қилинди.
Қирғизистон томони Қирғизистон ҳудудида жойлашган Ўзбекистоннинг Сўх анклавига транспорт ва авиа алоқаларни очишга тайёр. Анклав аҳолиси давлат чегараси орқали эркин ҳаракатланиши мумкин. Ўз навбатида Ўзбекистон Қирғизистонга шу вақтга қадар чегара ҳудуди аҳолиси ўртасида баҳс ва сиёсий зиддиятларга сабаб бўлиб келган Ункар-Тоо ҳудудини беришга тайёр, — деган Президент матбуот котиби Галина Байтерек.
Матбуот котиби чегара бўйича масалалар махсус комиссия томонидан ҳал қилинишини айтди. Нашрнинг қўшимча қилишича, Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ва Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги мухтор вакили Омурбек Суваналиев вилоятларнинг чегара ҳудудида ўтиш пунктлари очилишини маълум қилган. Чегара пост хизмати дастлаб пиёдалар учун, уч ой ичида эса автомобиллар учун очилиши айтилган.