Маълум бўлишича, сўнгги кунларда ушбу мавзу тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда ва "Ilga Europe" ташкилоти давлатимиз раҳбарига бир жинсли жуфтликларни қўллаб қувватлашни, қонунчиликда бу нормани чиқариб ташлашни таклиф қилган. Депутат агар бунга рухсат берилса “ўша куни бизнинг ўлганимиз бўлади” дея муносабат билдирган. Кушербаев бу таклиф мамлакат тараққиёти ва миллат генофонди учун катта фожиа эканини айтди ва буни тасаввур қилишнинг ўзи дахшат эканини таъкидлади.
Депутат одамлар учун фойдаси тегадиган, келажак авлод фаровонлигига хизмат қиладиган таклифлар тиқилиб ётганда бундай нарсаларнинг сўралаётгани ҳеч бир қолипга сиғмаслигини айтди.
Агар бу инсон ҳуқуқларига зид, дейишса тупурдим бундай ҳуқуқига, – дейди депутат.
Кушербаев ушбу таклиф мантиқсиз эканини ва уларнинг бизга асли ким экани ҳамда мақсади нима эканлиги аён бўлганини таъкидлади.
Яшасин эркаклар эркаклигича, аёллар аёллигича қоладиган жамият, – дея қўшимча қилди Расул Кушербаев.